Европа чемпионати доирасида ўтказилаётган Дания — Финляндия ўйинида Дания ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди.

«Интер» футболчиси 43-дақиқада майдон четига қулаб тушди. Қайд этиш жоиз, бу тўқнашув натижасида содир бўлмади.

Шундан сўнг ўйин тўхтатилди ва шифокорлар шошилинч равишда майдонга чиқиб, реанимация муолажаларини қўллади, шу жумладан, дефибриллятордан ҳам фойдаланилди.

Ҳозирда футболчи шифохонага олиб кетилди. Учрашув 22:45 да қайта бошланади.

Футболчи стадиондан олиб чиқиб кетилаётган вақтда у ҳушига келган бўлган.

Фото: Getty Images

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!