Xiaomi компанияси янги «ақлли» соати — Imilab W11’ни тақдим этди, деб хабар беради Gizchina.

Фото: Gizchina

Янги гаджет диагонали 1,09 дюйм ва 240х240 пикселли LCD-экранга эга бўлган. Корпуси алюминий қотишмасидан тайёрланган, тасмалари — сирпанмайдиган силикон.

Мазкур соатнинг фақат иккита рангдаги варианти сотувга чиқади: оқ ёки пушти тасмаларга эга пушти корпусли. Соатлар IP68 стандарти билан ҳимояланган бўлиб, улар ёрдамида бемалол бассейнда чўмилиш мумкин.

Фото: Gizchina

Imilab W11 соғлиқни мониторинг қилиш датчикларига, юрак ритмини 24 соат юқори аниқликда кузатиш сенсори ҳамда қондаги кислород тўйинганини аниқлайдиган датчик билан жиҳозланган.

Шунингдек, соатлар тўққизта спорт режимини қўллаб-қувватлайди. Қизлар соатлардан менструал циклни эслатиб турадиган функциясидан ёрдамчи сифатида фойдаланиши мумкин.

Фото: Gizchina

Соатлар қалинлиги 11,4 миллиметрни, оғирлиги — 21,9 граммни ташкил этади. Унинг ичига ўрнатилган сиғими 180 мА/соатли аккумулятор 3,5 соатда 100 фоизга қувватланади. Ўртача режимда ишлаш автономлиги 15 кунга ва кутиш режимида 30 кунга тенг.

Xiaomi Imilab W11 нархи ҳозирча ошкор этилмаган.

Аввалроқ Xiaomi компанияси ўзининг коллектив молиялаштириш платформасида асосий вазифаси артериал босимни ўлчаш бўлган Hipee Smart Blood Pressure Watch «ақлли» соатларини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.