SARS-CoV-2 коронавируси табиий пайдо бўладиган коронавирусда қайд этилмаган генетик изга эга. Бу ҳақда Калифорния университетининг физика фанлари профессори Ричард Мюллер ва доктор Стивен Куэя маълум қилди. Мутахассисларнинг мақоласи The Wall Street Journal’да чоп этилди.

Фото: Global Look Press

SARS-CoV-2 лабораторияда олимлар томонидан яратилгани ҳақида сигнал вирусда геномларнинг CGG-CGG комбинациясидаги кетма-кетлиги топилгани билан боғлиқ. Олимлар бирикмадан кўпинча юқумлилик ва ўлим келтириш даражасини оширишда фойдаланади. Табиатда ушбу бирикма жуда кам учрайди.

«Аслида, CoV-2’ни ўз ичига олган коронавирусларнинг бутун синфида CGG-CGG бирикмаси ҳеч қачон табиий равишда учрамаган. Бу шуни англатадики, вирусларнинг янги кўникмалар эгаллашдаги одатий усули бу тарзда кечмайди», — деди тадқиқот муаллифлари.

Коронавирус сунъий келиб чиққани тўғрисидаги фикрнинг яна бир исботи сифатида америкалик олимлар унинг генетик хилма-хиллигидаги кескин фарқни кўрсатди. У одамда аллақачон адаптацияга учраган, ўта тажовузкор кўринишда пайдо бўлди. Бир неча ой давомида у жиддий мутацияларга учрамаган эди.

Мюллер ва Куэя таъкидлашича, бу вирус узоқ вақт мослашиш давридан ўтгани ва шундан кейингина аҳоли орасида тарқала бошлаганидан далолат беради.

Аввалроқ британиялик ва норвегиялик олимлар COVID-19 одамлар томонидан яратилганига оид далиллар борлигини айтганди. Уларнинг фикрига кўра, COVID-19 лабораторияда яратилган, шундан сўнг хитойлик олимлар «изларни яшириш учун» вируснинг кўршапалаклардан келиб чиққани тўғрисидаги версияни илгари сурган.