Коронавирус пандемияси сабаб бир йилга муддатга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати—2020 июнь июль ойларида минтақанинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтади. «Дарё» Евро—2020 олдидан терма жамоалар ва гуруҳлардаги ҳолатга қисқа шарҳ бериб ўтади. Мазкур сонда B гуруҳи вакилларига тўхталиб ўтамиз.

B гуруҳи

  • Бельгия
  • Дания
  • Россия
  • Финляндия

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Бельгия

  • Бош мураббий: Роберто Мартинес
  • ФИФА рейтинги: 1-ўрин
  • Евродаги энг яхши натижаси: Кумуш (1980 йил)
  • Юлдуз футболчилар: Кевин де Брюйне, Эден Азар, Ромелу Лукаку...

Бельгия саралаш босқичида бирорта ҳам очко йўқотмаган ҳолда биринчи бўлиб Евро—2020 йўлланмасини нақд қилган жамоа ҳисобланади. Бундан ташқари «қизил иблислар» саралаш босқичидаги 10 та ўйинда 40 та гол урган ягона жамоа бўлди (энг яқин таъқибчи Англияда 37 та гол). Бельгия ўша босқичда ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқди ва бу борада ҳам энг яхши натижани қайд этди (кейинги ўринларда Италия ва Украина — 4 тадан ўтказиб юборилган гол).

Фото: Twitter

Бельгия Евро—2020 мусобақасига барқарор ҳолатда етиб келган кам сонли терма жамоалардан бири ҳисобланади. Таркибнинг ҳар бир чизиғида ижрочилар етарли. Ягона муаммо сифатида ҳимоя чизиғидаги ёши ўтиб бораётган футболчиларни айтиш мумкин. Бироқ ярим ҳимоя ва ҳужумдаги супер ўйинчилар орқали бу камчиликни ёпиш мумкин бўлади. Бундан ташқари жамоа дарвозасини мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган Тибо Куртуа қўриқлайди.

Бу бельгияликларнинг кўплаб футболчилари учун сўнгги Европа чемпионати бўлади. Қайд этиш керак, Бельгия ўртача ёш бўйича Евро—2020 нинг қари жамоаси бўлди. Бельгияликлар таркибида 30 ёшдан ошган ўн нафар футболчи бор (Миньоле, Алдервейрелд, Вермален, Вертонген, Боята, Витцель, Шадли, Азар, Мертенс, Бентеке), 23 ёшгача бўлган ўйинчилар сони эса атиги бир нафар (Жереми Доку). Бундан хулоса қилиб айтганда жамоа узоқ кутилган катта титулни қўлга киритиши учун ҳозир қулай фурсат.

Бельгиянинг Евро—2020 учун қайдномаси билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа («Реал»), Симон Миньоле («Брюгге»), Мац Зельс («Страсбург»);

Ҳимоячилар: Тоби Алдервейрелд («Тоттенҳэм»), Дедрик Боята («Ҳерта»), Жейсон Денайер («Лион»), Томас Вермален («Виссел Кобе»), Ян Вертонген («Бенфика»), Тома Менье («Боруссия Д»), Тимоти Кастань («Лестер»);

Ярим ҳимоячилар: Янник Феррейра Карраско («Атлетико»), Носир Шадли («Истанбул»), Аксель Витсель, Торган Азар (иккиси «Боруссия Д»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Леандер Дендонкер («Вулверҳэмптон»), Деннис Прат, Юри Тилеманс (иккиси «Лестер»), Ҳанс Ванакен («Брюгге»), Эден Азар («Реал»);

Ҳужумчилар: Миши Батшуайи («Кристал Пэлас» / «Челси»), Кристиан Бентеке («Кристал Пэлас»), Ромелу Лукаку («Интер»), Жереми Доку («Ренн»), Дрис Мертенс («Наполи»), Леандро Троссард («Брайтон»).

Бельгия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Дания

  • Бош мураббий: Каспер Ҳюлманд
  • ФИФА рейтинги: 10-ўрин
  • Евродаги энг яхши натижаси: Олтин (1992 йил)
  • Юлдуз футболчилар: Кристиан Эриксен, Андреас Кристенсен, Юссуф Поульсен

Дания терма жамоаси саралаш босқичида Швейцария, Ирландия, Грузия ва Гибралтарга қарши баҳс олиб борди. Саралашнинг сўнгги турида данияликлар Ирландия майдонида дуранг ўйнади ва биринчи ўринни Швейцарияга топшириб қўйди. Таъкидлаш керак, жамоа саралашдаги 8 та ўйинда бирор марта ҳам ютқазмади, бироқ тўртта ўйиндаги дуранг «алвон гвардия»нинг иккинчи ўрин билан чекланишига сабаб бўлди.

Фото: Getty Images

Даниянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Каспер Шмейхель («Лестер»), Фредерик Реннов («Шалке»), Йонас Лессл («Эвертон»);

Ҳимоячилар: Матиас Йоргенсен, Николай Бойлесен (иккиси «Копенгаген»), Симон Кьер («Милан»), Андреас Кристенсен («Челси»), Янник Вестергор («Саутҳэмптон»), Йоаким Андерсен («Фулҳэм»), Даниэль Васс («Валенсия»), Йенс Ларсен («Удинезе»), Йоаким Меле («Аталанта»);

Ярим ҳимоячилар: Кристиан Эриксен («Интер»), Томас Дилэйни («Боруссия Д), Пьер-Эмиль Ҳёйбьерг («Тоттенҳэм»), Матиас Йенсен, Кристиан Нергор (иккиси «Брентфорд»), Андерс Кристиансен («Малмё»);

Ҳужумчилар: Каспер Дольберг («Ницца»), Йонас Винд («Копенгаген»), Андреас Корнелиус («Парма»), Мартин Брэйтуэйт («Барселона»), Роберт Сков («Ҳоффенҳайм»), Миккел Дамсгор («Сампдория»), Юссуф Поульсен («Лейпциг»), Андреас Сков Ольсен («Болонья»).

Дания терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Россия

  • Бош мураббий: Станислав Черчесов
  • ФИФА рейтинги: 38-ўрин
  • Евродаги энг яхши натижаси: Ярим финал (2008 йил)
  • Юлдуз футболчилар: Александр Головин, Артём Дзюба, Алексей Миранчук

Руслар саралаш босқичида ҳам ҳозирги рақибларидан бири Бельгия билан бир гуруҳдан жой олганди. Черчесов шогирдлари фақат Бельгияга қарши икки ўйинни бой бериб қўйган ва қолган барча учрашувларда ғалаба қозонганди.

Фото: Twitter

Евро саралашини муваффақиятли ўтказган руслар пандемиядан кейинги рестартдан сўнг у қадар ишончли кўринмади. Жамоа Миллатлар Лигаси ва ўртоқлик ўйинларида қатор ишончсиз натижаларни қайд этди. Бу эса футбол жамоатчилигида Черчесовга нисбатан танқидлар кўпайишига сабаб бўлди. Евро—2020 даги яхши иштирок орқали Россия терма жамоаси ўз мавқейини тиклаб олиши мумкин, бироқ бунинг учун осон бўлмаган гуруҳдан чиқиш керак.

Россия мураббийлар штаби қуйидаги таркибни Евро учун саралаб олди:

Дарвозабонлар: Юрий Дюпин («Рубин»), Матвей Сафонов («Краснодар»), Антон Шунин («Динамо»);

Ҳимоячилар: Георгий Жикия («Спартак»), Игорь Дивеев, Марио Фернандес (иккиси «ЦСКА»), Юрий Жирков, Вячеслав Караваев (иккиси «Зенит»), Фёдор Кудряшов («Анталяспор»), Андрей Семёнов («Ахмат»);

Ярим ҳимоячилар: Дмитрий Баринов, Рифат Жемалетдинов (иккиси «Локомотив М»), Максим Мухин («ЦСКА»), Александр Головин («Монако»), Даниил Фомин («Динамо М»), Роман Зобнин («Спартак»), Алексей Ионов («Краснодар»), Далер Кузяев, Андрей Мостовой, Магомед Оздоев (барчаси «Зенит»), Денис Макаров («Рубин»), Алексей Миранчук («Аталанта»), Денис Черишев («Валенсия»);

Ҳужумчилар: Артём Дзюба («Зенит»), Антон Заболотний («Сочи»), Александр Соболев («Спартак»).

Россия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Финляндия

  • Бош мураббий: Маркку Канерва
  • ФИФА рейтинги: 55-ўрин
  • Евродаги энг яхши натижаси: — (дебют)
  • Юлдуз футболчилар: Теему Пукки, Лукаш Градецки

Финляндия Евро—2020 мусобақасининг кўпчилик кутмаган иштирокчиларидан бири бўлди. Ўртамиёна таркибга эга финлар саралаш босқичида қийин гуруҳга тушди. Бироқ жамоа фақат Италияни олдинга ўтказиб юборган ҳолда, Греция, Босния ва Герцеговина ҳамда Арманистон каби жамоалардан ортда қолдиришни уддалади. Шу тариқа Финляндия ўз тарихида илк бор Европа чемпионатининг финал босқичига чиқди.

Фото: Twitter

Финларнинг таркибига келадиган бўлсак, айни вақтда «Норвич»да ҳаракат қилаётган тажрибали Теему Пукки ва «Байер» посбони Лукаш Градецкидан ўзга машҳур ном йўқ. Бироқ бу мусобақадан кейин терма жамоанинг кўплаб ўйинчилари Европа топ-5 лигаларига йўл олса ажаб эмас. Айни вақтда шу жиҳат улар учун асосий мотивациялардан бири бўлиб турибди.

Финляндиянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Лукаш Градецки («Байер», Германия), Ессе Йоронен («Брешия», Италия), Анси Яаккола («Бристол Роверс», Англия);

Ҳимоячилар: Лео Вяйсянен («Элфсборг», Швеция), Саули Вяйсянен («Кьево», Италия), Паулюс Араюури («Пафос», Кипр), Даниэль О'Шоннесси («ХИК», Хелсинки), Роберт Иванов («Варта», Польша), Ере Уронен («Генк», Бельгия), Йоона Тойвио («Ҳекен», Швеция), Юкка Райтала («Миннесота Юнайтед», АҚШ), Томас Лам («Зволле», Нидерландия).

Ярим ҳимоячилар: Николай Алхо («МТК», Венгрия), Пюрю Сойри («Эсберг», Дания), Глен Камара («Рейнжерс», Шотландия), Йони Кауко («Эсберг», Дания), Онни Валакари («Пафос», Кипр), Расмус Шюллер («Юргорден», Швеция), Тим Спарв («Лариса», Греция), Фредрик Йенсен («Аугсбург», Германия), Роберт Тэйлор («Бранн», Норвегия), Робин Луд («Миннесота Юнайтед», АҚШ);

Ҳужумчилар: Йоэл Поҳянпало («Унион», Германия), Маркус Форсс («Брентфорд», Англия), Теему Пукки («Норвич», Англия), Ласси Лаппалайнен («Монреаль», Канада).

Финляндия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Европа чемпионати 11 июнда Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Мусобақанинг финал ўйини 11 июлга мўлжалланган.

Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!