Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) Англия Премьер Лигасининг 2020/21 йилги мавсумдаги рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ундан чемпион «Манчестер Сити»нинг олти нафар футболчиси ўрин олди. «Манчестер Юнайтед» ва «Тотенҳем»дан икки нафардан футболчи таркибга киритилган бўлса, «Ливерпуль»дан фақат бир ўйинчи жамоадан жой олди.
PFA талқинига кўра мавсум рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Эдерсон («Манчестер Сити»);
Ҳимоячилар: Люк Шоу («Манчестер Юнайтед»), Жоау Канселу, Жон Стоунз, Рубен Диаш (барчаси – «Манчестер Сити»);
Ярим ҳимоячилар: Илкай Гундўғон, Кевин де Брюйне (иккиси – «Манчестер Сити»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»);
Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Сон Ҳён Мин, Ҳарри Кейн (иккиси – «Тоттенҳэм»).
Изоҳ (0)