Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига микроавтобуслар қатнови қайта тикланди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу йўналишдаги қатновлар 2019 йилнинг 25 сентябрь санасидан йўлга қўйилган эди. 2020 йилда республика ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида мазкур йўналишдаги қатновлар вақтинчалик тўхтатилган эди.

1 июнь санасидан ушбу йўналиш қайта тикланиб, Қирғизистонга тегишли «Трансордо» масъулияти чекланган жамияти томонидан 12 дона замонавий микроавтобус қатновларни амалга оширишни бошлади.

Давлат чегараларини кесиб ўтиш жараёнида икки давлат фуқароларидан сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЦР тести натижалари ҳамда Ўзбекистон фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжуд бўлиши талаб этилади.

Аввалроқ Россия ва Ўзбекистон 10 июндан икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сонини ошириши, Air Astana авиакомпанияси Самарқанд ва Олмаота ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириши ҳамда Uzbekistan Airways 15 июндан бошлаб Домодедово аэропортидан парвозларни қайта йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк