Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Маданият вазири бошчилигидаги бир гуруҳ санъаткорлар жамоат транспортида.

Фото: Instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов янги «Хоразм гўзали» деб номланган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.

Лола аэропортларга ўзгача меҳри ҳақида пост ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

«Акула» ҳажвий дастурида Аҳад Қаюм йўқолиб қолгани ҳақидаги мутойиба эфирга узатилди.

Улуғбек Раҳматуллаев ижтимоий тармоқларга кирмасликни бахт деб атади.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон туғилган кунини қандай нишонлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Асал Шодиева турмуш ўртоғининг туғилган кунида қайнонасини биринчи бўлиб табриклади.

Бурак Ўзчивит опаси билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова ва Зоҳиршоҳ Жўраев Hyatt меҳмонхонаси яқинида ўтказилган концерт дастурида кўришиб қолишди.

Раққоса Паризода тўйда рақсга тушаётган пайтда қоқилиб, йиқилиб тушишига бир бахя қолди.

Хонанда Фарҳод Саидов трансформер-роботни «тутиб олди».

Фото: Instagram

«Мени асра» сериалидаги Заҳида образи билан танилган ёш актриса Мумтоз Шермати Ҳиндистонда таҳсил олган пайтда Ритик Рошан билан бир фильмда суратга тушгани ҳақида сўзлаб берди.

Ҳулкар Абдуллаева фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Воҳиджон Исоқов болалигидан Севинчни қаттиқ яхши кўргани ҳамда унинг учун Боку шаҳрига саёҳат ташкиллаштиргани ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон примадонналари Юлдуз Усмонова ҳамда Шабнам Сурайё Самарқанддаги тўйда биргаликда дуэт куйлади.