Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 25 май, сешанба куни «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида ўтказилган учрашувда йигит-қизларга шароит яратиб бериш масаласида сўз юритди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Татаристонга борганимда бир нарсага гувоҳ бўлдимки, у ерларда катта-катта музейлар, истироҳат боғларида ёш-ёш кадрлар раҳбар экан. У ерда ишга, тажрибага қараб лавозимни тақсимлаб беришмас экан. Танловлар ўтказиб, кадрлар саралаб олинаркан. Бу модель менга жуда маъқул бўлди.
Бугун ҳокимликда ўтказилган йиғилишда шаҳримиздаги театр, майдон, боғлар, музейлар, маданият саройларини қайта реконструкция ва жозибадор қилиш, ёшларга шароит яратиш, IТ мутахассиси бўлган йигит-қизлар учун ижара эмас, мутлақо текин жойлар, коворкинг марказларини яратиш масаласини кўриб чиқдик.
Яқинда бир модель ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари ҳокимлик биносида ўтиришини нотўғри, деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангар ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман, ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак», — деди Ортиқхўжаев.
Изоҳ (0)