«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
15:51, 23.05.2021 29928

Уч метрлик қандил ва ферма услуби: Эштон Кутчер ва Мила Куниснинг уйи қандай кўринишга эга? (фото)

Мила Кунис ва Эштон Кутчер Architectural Digest журнали ходимларига қандай уйда яшашини кўрсатди. Жуфтлик майдони 24 минг квадрат метрни ташкил қиладиган замонавийлик ҳамда анъанавийлик умумлаштирилган, ферма услубида қурилган уйда истиқомат қилади. Юлдузларнинг доимий меҳмони бўлганлар уларнинг Беверли-Ҳиллзда жойлашган уйидаги нақд уч метрлик қандил эндиликда янги саройга ўхшаш уйдан ўрин олганига эътибор бериши мумкин.

Фото: People Talk

Kuku Farms’да ям-яшил ўсимликлар билан ўралган, дарахтдан ишланган веранда мавжуд. Ичкарида поллари эмалдан, деворлари бетондан ишланган очиқ меҳмонхона ва ошхона борлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бир томонда иш столи, роял ва эски гилам устида 10 киши учун мўлжалланган стол, иккинчи томонда эса яшил Montauk диванлари ва камин борлигини кўриш мумкин.

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Қандил ўрнатилган меҳмон кутиш учун мўлжалланган уй иккита ётоқхона ва полдан шифтгача катталикдаги 6 метрлик ойнани ўз ичига олади. Мазкур уй ёнида тошдан ишланган ва томи ёпиқ бассейн ва барбекю учун павильон борлигини кўриш мумкин.

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Маълумот учун, Беверли-Ҳиллздаги 14 миллион долларлик турар жойдан ташқари юлдузларнинг Карпинтерияда ҳам 10 миллион долларга баҳоланадиган уйи бор.