Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 37-туридан ўрин олган ўйинда «Челси» ва «Лестер» клублари 18 май, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Беллашувнинг дастлабки бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи 45 дақиқалик аввалида Антонио Рюдигер «кўклар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 66-дақиқада Жоржиньо 11 метрлик пенальти зарбасини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни оширди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Келечи Иҳеаначо ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бу учрашувдаги сўнгги гол эди.
«Челси» — «Лестер» ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.
АПЛ
37-тур баҳси
18 май, сешанба
«Челси» — «Лестер» 2:1
Голлар: 1:0 – 47 Рюдигер, 2:0 – 66, пенальти Жоржиньо, 2:1 – 76 Иҳеаначо.«Челси»: Менди, Аспиликуэта (Зума, 88), Жеймс, Тиаго Сильва, Чилуэлл, Пулишич, Канте (Ковачич, 32), Маунт, Жоржиньо, Рюдигер, Вернер (Жиру, 90).
«Лестер»: Шмейхель, Фофана, Томас, Суюнжу, Кастань, Ндиди, Тилеманс, Мэддисон (Иҳеаначо, 60), Олбрайтон (Рикарду Перейра, 67), Перес, Варди.
Огоҳлантиришлар: Перес (32), Фофана (82), Аспиликуэта (87), Ндиди (89), Менди (90), Рикарду Перейра (90), Амарти (90).
Изоҳ (0)