UFC промоушени Тошкент вақти билан 16 май тонгида АҚШнинг Хьюстон шаҳрида (Техас штати) ўзининг навбатдаги рақамли мусобақасини ўтказади.

Фото: Google Images

UFC 262 мусобақасининг асосий жангида енгил вазн тоифаси жангчилари Чарльз Оливейра (30-8) ҳамда Майкл Чендлер (22-5) чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади. Қайд этиш жоиз, ушбу вазн тоифасидаги чемпионлик камари Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаганидан сўнг вакант бўлиб турибди.

Мусобақанинг яна бир асосий жанги эса Тони Фергюсон (25-5) ҳамда Бенеил Дариуш (20-4-1) ўртасида кечади.

UFC 262 мусобақаси Ўзбекистон телеканаллари томонидан жонли эфирда намойиш этилмайди.

Мусобақа жанглари видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин бўлади — кўриш.

UFC 262 мусобақаси жуфтликлари билан танишинг:

Асосий кард:

Чарльз Оливейра—Майкл Чендлер

Тони Фергюсон—Бенеил Дариуш

Мэтт Шнел—Рожериу Бонторин

Кетлин Чукагян—Вивиан Араужу

Шейн Бургос—Эдсон Барбоза

Прелим кард

Роналду Соуза—Андре Муниз

Ландо Ванната—Майк Гранди

Жордан Райт—Жейми Пикетт

Андреа Ли—Антонина Шевченко

Кевин Агилар—Taker Луц

Кристос Гиагос—Шон Сориано

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!