Тошкентдаги Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 17—21 май кунлари иссиқ сув таъминоти вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, шу кунларда «Тошиссиққуввати» ДУКнинг баҳорги профилактик тадбирлари доирасида режага асосан 2-иссиқлик марказида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли Қорасув 1,2,3,4,6, Бўз-2, Феруза мавзеларида, Гёте, Файзулла Хўжаев, Зулайҳо, Интизор, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Қодиров (Феруза) кўчаларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Олтинтепа ва Чахбуд кўчалари кесишмасидаги қувурларнинг ёпқичлари алмаштирилиши муносабати билан 17 май соат 09:00 дан 18 май соат 09:00 га қадар қуйидаги кўчаларда ҳам иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Олтинтепа;
  • Тўртариқ;
  • Ангрен;
  • Салом;
  • Амударё;
  • Сирдарё;
  • Чирчиқ;
  • Бўзариқ;
  • Ломоносов;
  • Археология;
  • Олтинтепа 4-,5-тор кўчаларида;
  • Қизилсув;
  • Подшобоғ;
  • Ҳирмонтепа 1-,2-,3-,4-тор кўчаларида;
  • Қудуқбоши;
  • Мирҳосилбой;
  • Паркент.