Тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 13 май куни фуқаро О.О. 102 қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани, «Қорақалпоқ» МФЙда жойлашган дала шийпонида фуқаролар С.А. ва О.М. унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий алоқада бўлганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва видеотасвирга олинган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган қизил қора рангли аёллар кўйлаги ва бошқа кийимлари далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тарқалган хабарларга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, Telegram’даги «Микрофон кўтарган аёл» канали блогери Азиза Қурбонова муносабат билдирди.
«Биз эгалламаган фақат битта рейтинг қолди: зўрлаш бўйича юқори рейтинг. РАПЕ (иккинчи томоннинг розилигисиз жинсий зўрлик) бўйича жаҳон рейтингларида ҳозирча номимиз йўқлигига сабаб, шунчаки қурбонлар жим эди. Қурбонлар жим — рақамлар йўқ — рақамлар йўқ — рейтинглар ҳам йўқ. Энди ўзбек аёллар жамияти оз-моз (жуда оз) тилга кира бошлади. Аёллар гапира бошлади. Қурбонлар гапиряпти — рақамлар бор — жазолар йўқ — тез орада рейтинглар ҳам уйғониб қолади! Раҳмат сизга, азиз ва севикли эркаклар жамияти!», — деб ёзган у Telegram’даги саҳифасида.
Мавзуга доир:
- Термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб» юборгани айтилмоқда
- Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс жинояти 20 йил ўтиб фош бўлди
- «Оёқ-қўлларимни боғлаб қўйиб, зўрлашди». Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда
Изоҳ (0)