«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович Евро—2020 мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди.

Фото: Google Photos

Швеция футбол федерацияси хабарига кўра 39 ёшли футболчи терма жамоа мураббийлар штабига жароҳати туфайли мусобақада иштирок эта олмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 9 май куни А Серия доирасида «Ювентус»га қарши ўтказилган ўйинда (3:0) тиззасидан жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди. Кейинроқ унинг А Сериянинг қолган қисмини ўтказиб юбориши маълум бўлганди.

Ибрагимович 2021 йилнинг март ойида узоқ танаффусдан кейин миллий жамоага чақирилганди. Бунгача у 2016 йилдан бери мамлакат бош жамоасига чақирилмаётган эди. Златан 62 та гол билан Швеция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!