Машҳур турк ошпази Нусрет Гўкче май ойининг охирида Лондонда ресторан очмоқчи. Ресторанда соф олтин билан қопланган стейк тайёрланади, деб хабар бермоқда LAD Bible.
Таъкидланишича, ошпаз томонидан тузилган менюда «Олтин Томагавк» банди қўшилган бўлиб, бу 24 қиротлик тилла билан қопланган мол гўшти ҳисобланади. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур таом нархи 1000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Маълумки, турк ошпази Нуср-Эт номли ресторанлар тармоғига эгалик қилади. Гўкче ресторанларига машҳур актёр Леонардо Ди Каприо, француз футболчиси Пол Погба, собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм ва бошқа юлдузлар ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, Нусрет Гўкченинг 2017 йил январида Twitter’да стейк пишираётгани тасвирланган видеоси тарқалиб, 48 соат ичида икки миллиондан ортиқ томоша қилганидан кейин машҳур бўлган. Ошпазнинг стейкка туз сепиш учун қўлини ғайриоддий тарзда кўтаргани томошабинларни ўзига жалб қилди. 2018 йилда ошпаз Нью-Йоркда ўзининг биринчи стейк-ҳаусини очди, шундан сўнг унинг шахсиятига бўлган қизиқиш янада ортди.
Аввалроқ Нусрет Гўкче Ҳабиб ва Конор билан жанг қилишга тайёрлигини билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)