Футбол бўйича Италия А Сериясининг 35-туридан ўрин олган ўйинда «Ювентус» ва «Милан» 9 май, якшанба ўзаро баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Туринда кечган беллашувда миланликлар «Ювентус»га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Браим Диас дарвозабоннинг хатосини голга айлантирган бўлса, 78-дақиқада Анте Ребич ўзининг супер зарбасидан кейин ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўйин якунланиши арафасида эса Фикайо Томори боши билан гол уриб, жамоасига йирик ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Милан»нинг очколари 72 тага етди ва 3-ўринга кўтарилди. «Ювентус» эса (69) 5-ўринни банд этган.

А Серия

35-тур баҳси

9 май, шанба

«Ювентус» — «Милан» 0:3

Голлар: 0:1 – 45 Браим Диас, 0:2 – 78 Ребич, 0:3 – 82 Томори.

«Ювентус»: Шченсни, Кьеллини, Алекс Сандро, де Лигт, Маккенни, Куадрадо, Бентанкур (Кулусевски, 67), Рабьо, Кьеза (Дибала, 79), Роналду, Мората.

«Милан»: Доннарумма, Калабрия, Томори, Кьер, Тео, Чалхонўғлу, Беннасер (Диогу Далот, 82), Кессиэ, Салемакерс (Мейте, 82), Браим Диас (Крунич, 70), Ибрагимович (Ребич, 66).

Огоҳлантиришлар: Кьеза (53), Кьеллини (57), Браим Диас (59), Салемакерс (76).