Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 35-турида «Арсенал» 9 май, якшанба куни «Вест Бромвич»ни меҳмон қилди.
Учрашув 3:1 ҳисобида «тўпчилар»нинг ғалабаси билан якунланди. Эмиль Смит Роу 29-дақиқада ҳисобни очди. 35-дақиқага келиб Николя Пепе ҳисобни оширди. Бу голларга меҳмонлар 67-дақиқада Матеус Перейранинг голи билан жавоб қайтарганди. Аммо асосий вақтнинг сўнгида Виллиан «тўпчилар»нинг учинчи голини уриб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа «Арсенал» ўз майдонида кечган баҳсда ғалабага эришиб, мусобақа жадвалидаги аҳволини бироз бўлса-да яхшилаб олди.
Ушбу ғалабадан кейин «Арсенал» 52 очко билан 9-ўринга кўтарилди. «Вест Бромвич» эса 26 очко билан 19-ўринда бормоқда.
«Вулверҳэмптон» ўз майдонида «Брайтон»ни мағлуб этди. «Эвертон» эса Доминик Кэлверт-Льюин ягона голи эвазига «Вест Ҳэм»дан устун келди.
35-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:
АПЛ
35-тур баҳслари
9 май, якшанба
«Арсенал» – «Вест Бромвич» 3:1
Голлар: 1:0 – 29 Смит Роу, 2:0 – 35 Пепе, 2:1 – 67 Матеус Перейра, 3:1 – 90 Виллиан.«Арсенал»: Лено, Ҳолдинг, Чемберс, Габриэль, Пепе, Смит Роу (Тирни, 63), Виллиан, эн-Ненни, Мартинелли (Ляказетт, 60), Себальос (Парти, 76), Сака.
«Вест Бромвич»: Жонстон, Бартли, Ферлонг, Ажайи, Таунсенд, Филлипс, Галлахер, Робинсон (Диангана, 68), Ёкушлу, Матеус Перейра, Диан (Робсон-Кану, 56).
Огоҳлантиришлар: Робсон-Кану (62), Себальос (70), Галлахер (76).
Изоҳ (0)