Футбол бўйича Қозоғистон Премьер Лигаси 10-тури доирасида «Ақтўбе» 9 май, якшанба куни сафарда «Жетису» билан баҳс юритди.
Беллашув «Ақтобе»нинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ақтўбеликлар сафида тўп сурадиган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев мазкур баҳсда ҳет-трикка эришди. Игорь дастлабки голини биринчи бўлимда, ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда киритди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейинги икки гол эса 71 ва 74-дақиқаларга тўғри келди. Эътиборлиси, 28 ёшли футболчи ҳар учала голини боши билан урди.
Ушбу ғалабадан кейин «Ақтобе»нинг очколари сони 12 тага етди ва 10-ўринга кўтарилди. «Жетису» эса 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Қозоғистон чемпионати
10-тур баҳси
9 май, якшанба
Изоҳ (0)