Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Умид Искандаров ва Улуғбек Қодиров ифторликни биргаликда қилди.

Фото: Instagram

Шарм аш-Шайхда дам олаётган Юлдуз Ражабова фолловерлари билан қизиқарли маълумотни бўлишди: Туялар кола ичар экан.

Карина Капур илк марта чақалоғи суратини саҳифасига жойлади. Суратда чақалоқни актрисанинг катта ўғли Таймур кўтариб тургани акс этган.

Фото: Instagram

Гулсанам Мамазоитова болалигини эслаб, шарлар билан суратга тушди.

Фото: Instagram

Қизиқчи Ғайрат Аҳмедов 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан позитив видео тайёрлади. Унда «Калинка» қўшиғига рақсга тушаётган Гитлерни кўриш мумкин.

Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғининг машинаси устида, унинг рангига ҳамоҳанг кийимда суратга тушди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова хонадонида дўстлар ва яқинлар қуршовида ўтказилган яна бир ифторликнинг видеоси ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Турк актрисаси Нургул Ешилчай барча оналарни Туркияда нишонланаётган Оналар куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Асал Шодиева Шарм аш-Шайхда пушти кийимда пушти автомобиль устида кўриниш берди.

Фото: Instagram

Дубайда ҳордиқ чиқараётган Муниса Ризаеванинг бироз тоби қочгани туфайли унга Тошкентдан дори етказиб берилди.