Интернетда Мексика пляжларининг бирида сёрфинг билан шуғулланаётган итнинг видеоси тарқалди, деб хабар беради Meduza.

Кадр: YouTube

«Веракрус штатидаги Алварадо шаҳрида эволюция илдамлаб кетибди — акс ҳолда маҳаллий итлар осонликда сёрф учаётганини қандай изоҳлаш мумкин», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, 2 май куни гувоҳлар сёрф боғланган қайиқ сузиб ўтаётганини тасвирга олишга муваффақ бўлган. Сёрфинг тахтасида эса ҳеч нарсадан ҳайратга тушмаган совуққон ит ўтирган. Гувоҳларнинг тахминича, у шунчаки қуёш ва салқин сувдан баҳра олаётган бўлган.

Маълумот учун, АҚШдаги Helen Woodward Animal Center ҳайвонларга бошпана бериш ташкилоти ҳар йили итлар ўртасидаги сёрфинг бўйича мусобақа ўтказиб келади. 2020 йилда ташкилотчилар итларнинг эгалари томонидан олинган видеоларни йиғиб, 50 дақиқалик ролик тақдим этганди.