Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 960 минг кишидан ошди
Ўзбекистонда 4 май куни жами 52 083 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 45 362 нафари биринчи босқичда, 6721 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган.
1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланди. Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 964 894 нафарга етган. Уларнинг 21 006 нафари иккинчи босқичда эмланганлардир.
4 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
Андижон вилояти (9708 нафар),
Тошкент шаҳри (8590 нафар)
Наманган вилояти (5259 нафар),
Сурхондарё вилояти (5021 нафар) банд қилди.
Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони
Фарғона вилоятида 127 911 доза,
Андижон вилоятида 109 505 доза,
Наманган вилоятида 103 569 дозани ташкил қилмоқда.