Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Дурдона Қурбонова саҳифасига янги суратларни жойлади.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова «Говори» деб номланган янги қўшиқ премьерасини тоғда ўтказди.

Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен ҳаёл сураётгани акс этган суратни мухлисларига улашди.

Фото: Instagram

TikTok’чи Озод Хуррамов доим табассум қилувчи туркиялик ошпаз Бурак Ўздемирнинг Дубайдаги ресторанида бўлди.

Зарина Низомиддинова иккинчи ўғли Саидумарнинг саҳифасига турмуш ўртоғининг суратини жойлади.

Фото: Instagram

Актриса, шунингдек, Россияга кўчиб кетгани ва фарзандли бўлганидан бери илк марта жонли эфир орқали кўриниш берди. У мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволлар, жумладан, турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

Оиласи билан АҚШда яшайдиган хонанда Отабек Мадраҳимов турмуш ўртоғи ҳамда невараси билан тушган суратини мухлислари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Зиёда «Бургут» сериали учун саундтрек куйлади.

Фото: Instagram

Таниқли диетолог Мавжуда Зоҳидова «Омон-омон» кўрсатувида меҳмон бўлди ҳамда Рамазон ойида ошқозонни қийнаб қўймаслик учун қандай овқатланиш юзасидан тавсиялар берди.

Манзура «Бу одам менинг дадам» деб номланган қўшиғи учун клип суратга олдирди.

Фото: Instagram

Рихситилла Абдуллаев саҳифасига янги сурат жойлаб, фалсавий мазмундаги сўзларни ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram