Руминиялик фотограф Михаэла Норок саёҳат қилиб дунёнинг турли бурчагида истиқомат қиладиган аёлларни суратга олади. Унинг суратлари орасида она ва бола ўртасидаги меҳр-муҳаббатни ўзида акс эттирувчи портретларни кўриш мумкин. Вьетнамдан Индонезиягача, Исландиядан Нидерландиягача қилинган сафар давомидаги кадрларда оналикнинг ўзига хослигини пайқаш мумкин.

Ўзининг оналик бахтини ҳис қилишга муваффақ бўлгани эса аёлларнинг фарзандига бўлган меҳри, болаларнинг онасига бўлган севгисини шунчаки кадрга муҳрлаш эмас, қалбан ҳис қилишга ҳам ёрдам беради. Унинг ўзи буни уддасидан чиқиш ҳамиша ҳам осон бўлмаслиги, камера қаршисида болалар ҳамма вақт ҳам ўзини эркин тутмаслигини таъкидлайди. Михаэла осон бўлмаган ҳозирги вақтда унинг суратлари кишиларга бироз ёруғлик бағишлашига ишонади.

Фото: Zagge

Михаэла Норок қизи Наталя билан

Фото: Zagge

Гау ва унинг ўғли Хой (Шимолий Вьетнам).

Фото: Zagge

Юлиана ва унинг ўғли Алекс (Перу).

Фото: Zagge

Сингапурлик Миа ва унинг қизи Хейли (Бангкок, Таиланд).

Фото: Zagge

Кармен ва унинг қизлари (Руминия).

Фото: Zagge

Қизларининг ҳаёти яхши бўлишига умид қилиб Ҳиндистонга келган бангладешлик Табассум. (Калкутта, Ҳиндистон).

Фото: Zagge

Қизига миллий рақс тушишни ўргатаётган она (Бали, Индонезия).

Фото: Zagge

Андреа ўғли Бенжамин билан (Исландия).

Фото: Zagge

Анс ва унинг қизи Марлоус (Амстердам, Нидерландия).