Руминиялик фотограф Михаэла Норок саёҳат қилиб дунёнинг турли бурчагида истиқомат қиладиган аёлларни суратга олади. Унинг суратлари орасида она ва бола ўртасидаги меҳр-муҳаббатни ўзида акс эттирувчи портретларни кўриш мумкин. Вьетнамдан Индонезиягача, Исландиядан Нидерландиягача қилинган сафар давомидаги кадрларда оналикнинг ўзига хослигини пайқаш мумкин.
Ўзининг оналик бахтини ҳис қилишга муваффақ бўлгани эса аёлларнинг фарзандига бўлган меҳри, болаларнинг онасига бўлган севгисини шунчаки кадрга муҳрлаш эмас, қалбан ҳис қилишга ҳам ёрдам беради. Унинг ўзи буни уддасидан чиқиш ҳамиша ҳам осон бўлмаслиги, камера қаршисида болалар ҳамма вақт ҳам ўзини эркин тутмаслигини таъкидлайди. Михаэла осон бўлмаган ҳозирги вақтда унинг суратлари кишиларга бироз ёруғлик бағишлашига ишонади.
Михаэла Норок қизи Наталя билан
Гау ва унинг ўғли Хой (Шимолий Вьетнам).
Юлиана ва унинг ўғли Алекс (Перу).
Сингапурлик Миа ва унинг қизи Хейли (Бангкок, Таиланд).
Кармен ва унинг қизлари (Руминия).Қизларининг ҳаёти яхши бўлишига умид қилиб Ҳиндистонга келган бангладешлик Табассум. (Калкутта, Ҳиндистон).
Қизига миллий рақс тушишни ўргатаётган она (Бали, Индонезия).
Андреа ўғли Бенжамин билан (Исландия).
Анс ва унинг қизи Марлоус (Амстердам, Нидерландия).
Изоҳ (0)