Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги туғруқхонадан соғ аёлнинг жасади чиққани ҳақида видеохабар тарқалган. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Бундан аввал Фарғонада 33 ёшли ҳомиладор аёл ўлимига сабабчи бўлган шифокорга суд ҳукми ўқилгани ҳамда Фарғонада ниқоб тақмаган йигитнинг ўлиги ИИБдан чиққани ҳақида миш-миш тарқалгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар