Конго Демократик Републикаси президенти Феликс Чисекеди экстремистик гуруҳларнинг хавфсизликка таҳдиди туфайли иккита провинцияда қамал ҳолатини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Ушбу тартиб Олий Мудофаа кенгаши делегациясининг шарқий Конго Демократик Республикасидаги хавфсизлик муаммосини узил-кесил ҳал қилиш учун Итури ва Жанубий Киву провинцияларида қамал ҳолатини эълон қилиш тўғрисидаги қароридан кейин жорий этилди», — деб ёзди Чисекеди ўзининг Twitter саҳифасида.
2020 йилнинг октябрь ойидан буён Конго Демократик Республикаси армияси мамлакат шарқидаги жангари қисмларни аниқлаш ва уларни йўқ қилиш бўйича сўнгги йиллардаги энг йирик операцияларини ўтказиб келмоқда. «Демократик кучлар иттифоқи» экстремистик гуруҳига қарши асосий ҳарбий ҳаракатлар Уганда ва Руанда билан чегарадош бўлган Шимолий Киву вилоятида олиб борилмоқда.
Мамлакат армияси БМТнинг Конго Демократик Республикасини барқарорлаштириш миссияси томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Аввалроқ Нигерда ҳарбийларнинг давлат тўнтаришига уриниши муваффақиятсизликка учрагани ҳақида хабар берилди. Таъкидланишича, 31 март куни тонгда ҳарбийлар гуруҳи мамлакат пойтахти Ниамей шаҳридаги президент саройига бостириб киришга уринган, лекин президент гвардияси бунга тўсқинлик қилган.
Шунингдек, Бағдод марказидаги бозорда содир бўлган портлашда камида 31 киши ҳалок бўлиб, 70 дан ортиқ киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)