Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2021-якунигача камида иккита янги авиакомпания пайдо бўлади. Бу ҳақда 28 март, чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари Илҳом Маҳкамов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Транспорт вазири, Uzbekistan Airways раҳбари Илҳом Маҳкамов ва Uzbekistan Airports бошқарув раиси Раъно Жўраева.

Транспорт вазири, Uzbekistan Airways раҳбари Илҳом Маҳкамов ва Uzbekistan Airports бошқарув раиси Раъно Жўраева.
Фото: Транспорт вазирлиги.

Илҳом Маҳкамов транспорт вазири ҳамда Uzbekistan Airways раҳбари сифатида «монопол сиёсатини» давом эттиради деган тахминларни рад этди.

«Бундай эмас. Агар сиз статистикани кўриб чиқсангиз, рақобатбардошлик ёки монополиянинг йўқлиги нафақат мамлакат ичида янги авиакомпаниялар пайдо бўлишига, балки бошқа мамлакатлар авиакомпанияларининг ҳам кириб келишига ҳам боғлиқдир», — деди у.

Мисол тариқасида, Транспорт вазирлиги раҳбари Россиядан Uzbekistan Airways билан бир хил йўналишларда парвоз қилаётган 12 та авиакомпанияни, шунингдек, Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпаниясининг Ўзбекистонга парвозларининг кўпайиши, БААнинг Air Arabia лоукостери, Қозоғистоннинг SCAT ва Air Astana каби авиакомпаниялари ҳамда Мисрнинг учта авиакомпаниясининг парвозларини айтиб ўтди.

Илҳом Маҳкамов Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси ўзининг биринчи Airbus А320 самолётини қабул қилганини ҳам таъкидлади. Бир ой ичида яна шунга ўхшаш лайнер келиши кутилмоқда.

«Бундан ташқари, билишимча, камида иккита компания транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига иккита авиакомпания очиш ва ўз фаолиятини олиб бориш истаги билан мурожаат қилган. Бугунги кунда улар ижарага олинган самолётларни сотиб олиш, керакли ҳужжатларни тайёрлаш устида ишламоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, транспорт вазирлиги бундай компанияларга тўсқинлик қилмайди, балки уларни қўллаб-қувватлайди. Йил охирига қадар бозорда камида иккита янги авиакомпания пайдо бўлиши мумкин, дея тахмин қилди у.

Илҳом Маҳкамовнинг таъкидлашича, Uzbekistan Airways ички парвозларни кўпайтириш учун кам қувватли самолётлар сотиб олиш лойиҳаси устида ишламоқда.

2019 йил июнь ойида Транспорт вазирлиги Uzbekistan Airways’нинг самолётларни сотиб олиш стратегияси ўзгараётгани ҳақида хабар берганди. Вилоятлараро парвозлар учун Bombardier ёки Embraer сингари кичик ҳажмли самолётларни сотиб олиш режалаштирилган эди.

Air Marakanda

Олдинроқ Самарқанд аэропорти ушбу лойиҳага 80 млн доллар сармоя киритиши керак бўлган хорижий Air Marakanda корхонаси бошқарувига ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Ҳукумат компания билан давлат-хусусий шериклик шартномасини танловсиз тузишга рухсат берди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Air Мараканда билан музокаралар анчадан бери давом этиб келаётганини, аммо ДХШ шартномаси ҳали имзоланмаганини айтди. Шу билан бирга, у «тендерга қайтиш бу вақтни яна беҳуда сарфлаш» эканини қўшимча қилди. Air Marakanda молиявий моделини баҳолаш учун халқаро юридик ва молия компаниялари жалб қилинади.

15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида шаҳардаги янги халқаро аэропортнинг қурилиш ишлари билан танишди. Шунингдек, давлат раҳбарига меҳмонхоналар, янги сайёҳлик зонаси ва янги авиакомпания яратиш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.

Тақдимотда маълум қилинишича, янги ташкил этиладиган авиакомпания лизинг асосида учта А320 самолёти ва иккита вертолёт сотиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, авиакомпания «Умра» дастури доирасида Саудия Арабистонига рейсларни йўлга қўймоқчи. Тақдимот видеосида Air Marakanda логотипи туширилган самолёт намойиш этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар