Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Муллажонов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлигига таяниб, «Xabar.uz» хабар бермоқда.

Фото: Telegram / @sirdaryo

Фото: Telegram / @sirdaryo

Маълум қилишларича, Абдуқаҳҳор Муллажонов ушбу тайинловга қадар Бош прокуратуранинг Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдуқаҳҳор Муллажонов 2018 йил июлида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Бунгача у Бектемир туман прокурори, Сергели тумани прокурори лавозимларида, Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Муллажонов 1976 йили Файзулла Муллажонов оиласи таваллуд топган. Файзулла Муллажонов 1991 йил — Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан то 2017 йил майигача — вафотига қадар Ўзбекистон Марказий банкига раҳбарлик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов