Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Dior бренди заргарлик уйининг асосий дизайнери бўлган Виктуар де Кастеллан Bal des Roses коллекцияси тақдим қилинганидан 10 йил ўтиб, янги тўплам борасида такрор атиргуллардан илҳомланишга қарор қилди.

Фото: Dior.com

Фото: Dior.com

Коллекциянинг номланиши Париждаги 1200 турдаги 10 минг тупдан ортиқ атиргулларни ўз ичига оладиган Bagatelle боғи билан боғлиқ. Кристиан Диорнинг энг севимли гулига бағишланадиган мазкур коллекция жами 54 та заргарлик буюми — зирак, узук ва билагузукларни ўз ичига олади.

Фото: Dior.com

Фото: Dior.com

Пушти ёқут, Параиба турмалинлари, зумрад ва товланадиган бриллиантлардан ишланган тақинчоқлар орасида оқ олтиндан ишланган маржонни ҳам учратиш мумкин. Асоси ва гулбарглари майда бриллиантлар билан безатилган мазкур тақинчоқнинг гули кўк-яшил Параиба турмалинлари ҳамда ёқутлар билан қопланган.

Фото: Dior.com

Фото: Dior.com

Энг юқори заргарлик санъатининг мураккаб техникалари асосида яратилган коллекциянинг мукаммал чиқиши учун, асосан, қўл меҳнатидан фойдаланилган.

Фото: Dior.com

Фото: Dior.com

Rose Dior Bagatelle заргарлик буюмларига энг яхши француз заргарларининг мислсиз маҳорати натижаси деб таъриф бериш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова