Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро—Хоразм йўналишида ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланиб келган такси ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукруллаев маълум қилди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ

Таъкидланишича, Бухоро вилоятининг Газли чўл ҳудудидан ўтувчи А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 284-километрида фуқаро Ж.Т. ўзига тегишли Lacetti’да ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Shacman юк автомашинаси билан тўқнашган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига келтирилган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ

Билдирилишича, Lacetti’да ҳайдовчидан ташқари яна тўрт нафар йўловчи ҳам бўлган. Ҳайдовчи Ж.Т. ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келгани маълум бўлган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ

«Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 315-километрдан 440-километргача бўлган масофада йўналтирувчи устунчаларнинг ҳар бирига нур қайтарувчи воситалар, автопатруль макетлари ва кўк, қизил рангда ёниб ўчувчи маёқчалар ўрнатилган. Бу ҳайдовчиларга ҳаракатланиш давомида ҳушёрликни оширишга хизмат қилади. Lacetti ҳайдовчиси эса чарчоқ ҳамда писихофизиологик ҳолатда бўлган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди Улуғбек Шукруллаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Nexia-2 бетон тўсиққа урилиши оқибатида йўловчи вафот этганди, Наманганда эса Damas уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди