Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси маслаҳатчиси, сиёсий фанлар доктори Дониёр Обидов коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев «Ҳуррият» газетасида чоп этилган мақоласида маълум қилди.

Фото: Facebook / Дониёр Обидов

Фото: Facebook / Дониёр Обидов

«Шу ойнинг илк кунларида Беларусдан хабар келди. Минскдаги Ўзбекистон элчихонасида ишлаб турган дўстимиз, укамиз, сиёсий фанлар доктори Дониёр Обидов коронавирус туфайли вафот этибди. Шавқ-у завқ билан ёниб, ёлқинланиб ўзбек—беларус халқларининг маданий яқинлашуви учун дилдан хизмат қилиб юрган эди», — деб ёзган Шуҳрат Ризаев.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, дипломатнинг ўлими ҳақидаги хабар Беларусдаги «Звязда» нашриёт уйи директори Алес Карлюкевич томонидан юборилган.

«Унинг вафоти ҳақида шоир Минҳожиддин Мирзо маълум қилди. Бунга ишонмадим. Унинг дўсти — тошкентлик журналист Бобур Алихонов билан боғландик. ‘Ҳа, бу ҳақиқат, — деди у. — Дўстимиз Дониёрдан айрилиб қолдик’. Минскдан мактуб келди. ‘Звязда’ нашриёт уйи директори — бош муҳаррири Алес Карлюкевич ‘У коронавирусдан вафот этди’ деб ёзибди», — деган ёзувчи Рисолат Ҳайдарова.

Журналист Бобур Алихонов Facebook’даги саҳифасида Дониёр Обидов вафоти ҳақида 6 апрель куни маълум қилган, дафн маросими 7 апрель куни ўтказилишини билдирган.

Беларусдаги «Звязда» нашриёт уйи икки давлатнинг маданий-гуманитар алоқалари равнақига катта ҳисса қўшган марҳум дипломат Дониёр Обидов хотирасини абадийлаштириш, жумладан, Минскдаги кўча ёки мактаблардан бирига унинг номини беришни таклиф этган.

Маълумот учун, Дониёр Обидов 2004—2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш «Истеъдод» жамғармаси ижрочи директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йилдан то ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари таниқли дипломатнинг вафоти ҳақида хабар бергани йўқ. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси расмий сайтида 25 апрель ҳолатига кўра Дониёр Обидов сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи мақомида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 20 сентябрь куни Германияда вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевни Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари рўйхатига қўшганди. ССВнинг 20 сентябрь якунлари бўйича эълон қилган кунлик ҳисоботида 56 ёшли Ўктам Барноев билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳри статистикасига 300-ўлим сифатида киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов