• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ниғматилла Йўлдошев Шаҳрисабзда автомобиль ичида ёқиб юборилган оила воқеасини тилга олди. Бош прокуратура якуний маълумотни тақдим этди

    2020 йилнинг 30 июлида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи эркак шахсий автомобилида ўзига қўшиб уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилганди.

    Ўшанда фуқаро Н.С. турмуш ўртоғи З.О. ҳамда фарзандлари билан ўзига тегишли автомашинада тоғасининг уйидан қайтаётган вақтда турмуш ўртоғи билан тортишиб қолган. Фуқаро оилавий жанжал сабаб автомобилини йўл четида тўхтатиб, эшикларини қулфлаган ҳолда машинада бўлган бензин ёқилғисини ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандларининг устига сепиб, ёқиб юборган.

    Ҳодиса жойига етиб келган фуқаролар кўмаги билан Н.С., турмуш ўртоғи З.О., ўғли И.Н. ва қизи С.К. туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Бироқ эркакнинг қизи Ш.К. автомашинада қолиб кетганлиги сабабли ҳодиса жойида вафот этган. Н.С.нинг ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандлари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шу куни туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган эди.

    23 апрель куни бўлиб ўтган Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисидаги ҳисоботида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев жиноятчиликка қарши курашиш ҳақида тўхталиб, ушбу ҳодисани ҳам тилга олиб ўтган.

    Жумладан, бош прокурор жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишда давлат идоралари, маҳалла, кенг жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорлик бекам-кўст йўлга қўйилмагани, ҳуқуқбузарликка муросасиз муҳит тўла шакллантирилмаганини қайд этган.

    Наримов турмуш ўртоғи билан келишмовчилик оқибатида автомашинасига ўзини, турмуш ўртоғини ҳамда 6, 11 ва 12 ёшли 3 нафар гўдак фарзандини қамаб, устиларига бензин сепиб, ваҳшийларча ёқиб юборган. Оқибатда бутун оила фожиа қурбонига айланди.

    Жиноят сабаблари ўрганилганда, эр-хотин ўртасида рашк туфайли узоқ муддат ўзаро келишмовчилик, уриш-жанжаллар давом этиб келгани аниқланди. Бунинг устига, Наримов муқаддам содир этган жинояти учун Шаҳрисабз шаҳри пробация хизмати ҳисобида ҳам турган.

    Бундан қўни-қўшнилар, маҳалла-кўй ва қариндош-уруғ тўла хабардор бўлса-да, оиладаги зиддиятларни бартараф қилиш чораларини кўрмаган, профилактика инспектори ҳам, бошқалар ҳам бунга эътибор бермаган.

    Ниғматилла Йўлдошев, бош прокурор 

    Ниғматилла Йўлдошевнинг ҳисоботидан сўнг иш якунини билиш учун юборилган «Дарё» сўровига жавобан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳодиса юзасидан якуний маълумотни тақдим этди.

    Маълумотда ёзилишича, тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Шаҳрисабз шаҳар, «Гулистон» МФЙ собиқ раиси Ҳ.Омонов, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори Ж.Мўминов, профилактика катта инспектори А.Файзуллаев, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ пробация катта инспектори Д.Ўриновга оид қисми уларнинг ҳаракатларида бирор жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишининг бир қисми сифатида ҳаракатдан тугатилган.

    Жиноят иши С.Н.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а,в,ж» бандларида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, у вафот этганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда қўшнилари билан ер талашган аёл ўзини ёқиб юборди
    • Наманганда ота хотини ва уч фарзандини болта билан чопиб, сўнг ўзини ёқиб юборди
    • Бўкада оилавий можаро сабаб 67 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди

    25.04.2021, 15:09   Изоҳ (0)   56064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги ташқи реклама объектлари нега бузилмоқда? Ҳар бир соҳа мутасаддилари бунга жавоб берди

    25.04.2021, 14:29

    Бош прокурор Ўзбекистонда 2020 йил ер билан боғлиқ масалаларда қанча мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди

    25.04.2021, 14:08

    Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходими коронавирус оқибатида вафот этгани айтилди

    25.04.2021, 13:09

    Ўзбекистонда 26 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    25.04.2021, 12:27

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 348 кишида коронавирус тасдиқланди

    25.04.2021, 11:05

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 550 минг кишига яқинлашди

    25.04.2021, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.