Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

УЕФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигаси аъзолигидан чиқмаган клублар ҳақида гапирди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Associated Press нашрининг хабар қилишича, «Реал», «Барселона», «Ювентус» ва «Милан» клублари лойиҳани тарк этмаган.

«Ҳаммаси аён, клублар Суперлига ёки Европани танлаши керак. Агар улар ‘Биз Суперлигадамиз’ деса, у ҳолда, албатта Чемпионлар Лигасида иштирок этмайди. Агар улар бунга тайёр бўлса, ўзининг мусобақасида бемалол ўйнайвериши мумкин», — дейди Чеферин.

Аввалроқ АПЛнинг олти клуби, «Атлетико» ва «Интер» Суперлигани тарк этишини маълум қилганди. «Милан» ва «Ювентус» эса айни дамда лойиҳани амалга оширишнинг иложи йўқлиги ҳақида баёнот берганди. «Барселона» эса яқинда Суперлига аъзолигидан чиқмаслигини маълум қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди