Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида Бухоро вилоятининг Газли ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига оид танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бошқарув раиси сўнгги йилларда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталар экан, эришилаётган натижалар яратиб берилаётган имкониятларга мос бўлмаётганини таъкидлаб ўтди.

«Жумладан, Газли заводида йиллик қуввати 5,0 миллиард куб метр табиий газ босимини ошириб беришга мўлжалланган Учқир сиқув компрессор станцияси, газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи, янги қозонхона, газни қуритиш қурилмаси ҳамда газдан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси фойдаланишга топширилди. “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш мажмуаси Газли газни қайта ишлаш заводи деб номланди», – деди Меҳриддин Абдуллаев.

Таъкидлаш керакки, “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш мажмуасида бугунга қадар 120 тонна газ конденсати қазиб олинган бўлса, янги замонавий технологияларнинг жалб этилиши ва қуриб ишга туширилиши натижасида кунлик жами 450 тоннага яқин суюқ углеводородлар қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шундан, пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 2-босқичида бугунги кунда ўртача кунлик 175 тоннадан суюлтирилган газ ишлаб чиқарилмоқда ва шу кунларда истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Яратилаётган шароитларга қарамай, ишлаб чиқариш ҳажмида кескин ўзгариш кузатилмагани бошқарув раиси томонидан кескин танқид қилинди, қуйидагилар айтиб ўтилди.

Бугун очиқ-ойдин айтишимиз керакки, катта ўзгаришлар бўлишига қарамай, раҳбарларни қайта ва қайта алмаштиришимиздан қатъий назар, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишлаб чиқариш кўрсаткичларида кутилган натижаларга эришилмаяпти. Бошқармада 29 та нефть ва газ конлари мавжуд бўлиб, шундан 23 та кон ишлатилмоқда.

2021 йилда кўрсаткичларни амалга ошириш учун бир қатор геологик-техник тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бунда 48 та янги қудуқларда бурғилаш ишларини тугатиб ишга тушириш (шундан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан 10 та ҳамда 2017–2021 йиллар дастури доирасида 38 та), 120 та мавжуд қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш, 7 та технологик объектларни қурилиш билан тугатиб, ишга тушириш натижасида 977,2 миллион куб метр табиий газ ҳамда 17,8 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилади.

Йиғилишда бошқарув раиси бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб, объект ва конларда олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида керакли тавсиялар берилгани, имкониятлар яратилгани, лекин қудуқлар фонди билан ишлаш, ободонлаштириш, шунингдек, қудуқларни жиҳозлаш йўналишида бир неча бор огоҳлантиришлар берилишига қарамай, умуман ўзгаришлар кузатилмаганини маълум қилинди.

2020 йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, табиий газ қазиб чиқариш 4,2 миллиард куб метрни, (режа 5,029 миллиард) режа бажарилиши 85,1 фоизни ташкил этди.

2020 йилда бурғилашдан 26 та қудуқ ишга туширилди, мавжуд 131 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилди, 11 та технологик тадбирлар бажарилди. Ушбу геологик-техник тадбирлардан 1 миллиард 184 миллион куб метр табиий газ олиниши режалаштирилган бўлсада, амалда 630,3 миллион куб метр табиий газ қазиб олинган ёки 553,9 миллион куб метр режалаштирилган табиий газ қазиб олинмаган.

Бошқарув раиси кон ва қудуқларда бўлаётган ўғирликларни кескин танқид қилиб, бунга бееътибор бўлганларга интизомий жазо чоралари кўрилишини маълум қилди ва шу йилнинг 5 апрелига ўтар кечаси содир этилган ўғирлик борасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор чора-тадбирда чўл ҳудудида жойлашган Миркомил-Саватли газ конларидаги диаметри 326 мм бўлган газ қувурининг 6-7 километр оралиғида қўлбола хомут қўйилиб, 10х3 метр катталигидаги целлофандан тайёрланган ҳовуз орқали давлат рақамисиз «Камаз» русумли автомашинаси ҳамда 2 нафар Пешку тумани фуқаролари ашёвий далиллар билан, яъни 1 тоннали темир идиши, 11 та сиғими 200 литрли пластмасса идиши ва қўлбола сиғимлардаги конденсат маҳсулоти билан қўлга олинган.

Жами ўғирлик сиғимларидан ва ҳовуздан олинган конденсат маҳсулотларнинг ҳажми 16,5 тоннани ва қиймати 90,8 миллион сўмни ташкил этган. Юқорида кўрсатилган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Бухоро вилояти Қоракўл туман ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳолатларнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, ушбу ҳодисага қарийб 17-18 кун бўлган бўлсада, бошқарма раҳбарияти томонидан бу ҳақда жамиятга ҳам, тегишли департаментларга ҳам хабар берилмаган. Шу сабабли бошқарув раиси бугундан бошлаб янги тартиб ўрнатилишини ва эндиликда қўриқлаш ишларини амалга оширишда, шунингдек, ҳар қандай якка тарздаги ёки тизимли ўғирлик ҳолатларини олдини олишда Миллий гвардия билан биргаликда назорат ишлари олиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, бошқармадаги масъул раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг эътиборсизлиги, бошқарма, завод, жамоа тақдирига бефарқ бўлиши, мулкга хўжасизларча муносабатда бўлиши натижасида жуда кўплаб молиявий хатоликларга, талон-тарожликларга, пул маблағларининг ноўрин, самарасиз ишлатилишига, ҳисоб ва ҳисоботларни юритишдаги турли чалкашликлар, ноаниқликларга йўл қўйилиб келинмоқда.

Масалан, товар моддий бойликларни сотиб олиш учун тақдим қилинган буюртмаларни етарлича ўрганилмасдан харид қилинганлиги сабабли заруратдан ортиқча маҳсулотлар сотиб олинган. Бугунги кунда бошқарманинг омборларида жами 67,2 миллиард сўмлик товар моддий бойликлари мавжуд бўлиб, шундан 7,4 миллиард сўмлик (8,7 фоиз) қимматликлар ноликвид ҳолатда, бугунги кунда умуман эҳтиёж бўлмаган холда ва 0,7 миллион сўмлик қимматликлар фойдаланишга яроқсиз ҳолатда сақланмоқда.

Бошқармада жамият мулкининг сақланишига бўлган муносабат ҳам ўзига яраша, ҳеч кимни иши йўқ. 2020 йилда бошқарманинг 2 та моддий масъул шахслари жавобгарлигида жами 420,1 миллион сўмлик камомадга йўл қўйилган. Ушбу ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим қилинди.

Бошқарма томонидан 2020 йил давомида ҳамда жорий йилнинг 22 апрелига қадар жами 448 та қиймати 459,6 миллиард сўмлик шартномалар жамиятнинг Ғазначилик ва молиявий операциялар департаментига тақдим қилинган бўлиб, улардан 117 та 223,84 миллиард сўмлик «Ўзбекнефтгаз» АЖда харажатларнинг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилмаган.

Бошқарув раиси бошқармада йўл қўйилаётган салбий ҳолатларни атиги бир қисми санаб ўтилгани, афсуски, бундай ҳолатлар жамият обрўсига путур, манфаатларига зарар етказишини билдириб, бир неча кундан бери ишчи гуруҳ томонидан ходимларнинг фаолияти чуқур ўрганиб чиқилгани ва ўн нафардан ортиқ ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганини маълум қилди.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори вазифасини бажарувчиси Мажидов Абдулло Қаҳҳорович, бош муҳандис Ражабов Аброр Самиевич, умумий ишлар бўйича директор ўринбосари Эгамов Алишер Усмонович, бухгалтерия ҳисоби бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Рустамов Раҳмон Султонович, кадрлар бўлими бошлиғи Сайфуллаев Маҳмуд Аҳадович, молия ва ғазначилик департаменти етакчи мутахассиси Абдуллаева Алия Жалиевна, метрология, автоматлаштириш ва стандартлаштириш хизмати бошлиғи Ражабов Саид Садуллаевич, харидлар бўлими бошлиғи Йўлдошев Раҳим Насимович, ташкилий ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантириш бўлимининг меҳнатни ташкил қилиш ва меъёрлаш бўйича муҳандиси Ашуров Жўрабек Салимович, тижорат департаменти логисти Ҳамроев Мансур Олимович, таъмирлаш ишлари хизмати бошлиғи Фозилов Собир Жўраевич, қудуқларни тўла таъмирлаш цехи бошлиғи Ниёзов Улуғбек Мадиёрович, Кўлбешкак 1-цех бошлиғи Садиев Ғайратулла Насруллаевич, Дояхотин 2-цех бошлиғи Жалилов Нодир Тўймуродович, Қумли 3-цех бошлиғи Юсупов Истам Ахтамович, Тўмарис 4-цех бошлиғи Женбаев Абдижапбар Якупович, автотранспорт цехи бошлиғи Тешаев Насим Намозович, транспорт бўлими бошлиғи Мухторов Маҳмуд Набиевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўз навбатида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига янги раҳбар ва унинг ўринбосарлари тайинланди:

– «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефть ва газ бошқармаси Ўртабулоқ-Денгизкўл нефть ва газ конлари мажмуаси бошлиғи Назиров Хислат Розиқович бошқарма раҳбари;

– Темиров Ғайрат Ёрович бош муҳандис;

– Абдураҳмонов Лазиз Баҳодирович умумий ишлар бўйича директор ўринбосари;

– Раимов Сирожиддин Чориевич бухгалтерия ҳисоби бўлими бошлиғи;

– Латипов Илҳом Мустафоевич кадрлар бўлими бошлиғи.

Бошқарув раиси томонидан йиғилиш якунида янги раҳбарга ва бошқарма масъулларига жорий йил якунига қадар табиий газ қазиб чиқаришни 5 131,2 миллион куб метрга ошириш чоралари ёки 2020 йил кўрсаткичига нисбатан 107,4 фоиз ўсиш суръатини таъминлаш, газ конденсатини қазиб чиқаришни 117,4 минг тоннага ошириш ёки 247,6 фоиз ўсиш суръатини таъминлаш ва шундан 73,3 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни таъминлаш чоралари кўрилиши бўйича топшириқлар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)