Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Auto.ru» сайтида 2020 йилги Ford F-150 базасида яратилган Maus йўлтанламаси сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Ҳашаматли интерьер ва 650 от кучига эга двигатель ўрнатилган эксклюзив автомобиль 28,7 миллион рублга (380 минг доллар) баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Ноёб йўлтанламасни яратиш билан Қозоғистоннинг EXC Motors компанияси мутахассислари шуғулланган. Муҳандислар донор сифатида олдинги авлод Ford F-150 пикапидан фойдаланиб, унинг фақатгина олд оптикасини сақлаб қолган. Транспорт воситасининг қолган экстерери таниб бўлмас даражада ўзгартирилган. Maus номини олган модификация қилинган автомобиль бешта эшикли зирҳли машинага ўхшайди.

Тюнерлар машинанинг таг қисми ер юзаси орасидаги масофани 310 миллиметрга қадар узайтирган, шунингдек, йўлтанламасга 22 дюймли ғилдирак дискалари кийгизилган. Қора хира рангга бўялган йўлтанламаснинг узунлиги модификация сабаб 6000 миллиметрга етган, эни эса 2300 миллиметрни ташкил этади. Maus эксклюзив кузов деталлари, бампер ва ғилдирак акраларини ҳимояловчи «накладкалар», шунингдек, қўшимча ёритиш тизимига эга бўлган.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Йўлтанламаснинг интерьери ҳам сезиларли даражада ўзгаришга учраган. Қисман тимсоҳ териси билан қопланган салонда қўшимча диван, қўшимча бошқариш функцияларига эга иккита алоҳида ўриндиқ пайдо бўлган. Автомобиль ўлчами узайтирилгани сабаб орқа ўриндиқдаги йўловчиларнинг оёқлари учун бир метрга яқин кенг жой пайдо бўлган.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Модификация қилинган йўлтанламас 650 от кучига эга 5,5 литрли бензин двигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегат 6 поғонали автоматик трансмиссия ёрдамида бошқарилади. Мутахассисларнинг айтишича, улар бу каби автомобилдан 21 нусха яратган.

Аввалроқ Украинада таниб бўлмас даражада ўзгартирилган Mercedes-Benz E-Class 10 минг долларга сотилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди