Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Реал» Испания Чемпионатининг 31-турида «Кадис»га қарши кечган 21 апрель кунги баҳсда ғалаба қозонди (3:0).

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бу ўйинда мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема дубль муаллифига айланди ва Альваро Одриосоланинг голига ҳаммуаллиф бўлди.

«Реал»даги фаолияти мобайнида франциялик футболчи жамоанинг 392 та голида қатнашди: 276 гол ва 116 ассист.

Бензема «Реал»даги голли узатмалар сони бўйича Рауль ва Криштиану Роналдуга етиб олди (иккисида ҳам 116 тадан ассист). Бу клуб учун сўнгги 25 йил ичидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Бензема жорий мавсум Ла Лигада 28 та ўйин ўтказиб, 21 гол ва 7 голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар