Ғарбий минтақада марказлашган тизимда ўтказилаётган Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
ОФК мазкур ўйинлар якуни бўйича ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ундан ОКМК ҳужумчиси Зафар Полвонов жой олди. 36 ёшли футболчи 2-тур доирасида «Истиқлол»га (Тожикистон) қарши кечган баҳсда (2:3) дублга эришганди.
Шунингдек, Полвонов тўпурарлар мусобақасида 3 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.
ОЧЛ—2021 2-тур рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Дҳераж Сингҳ («Гоа»);
Ҳимоячилар: Фарес Жума («Ал-Жазира»), Ҳади Муҳаммади («Трактор»), Меҳран Дераншахфар («Фулад»), Муҳаммад ал-Бурайк («Ал-Ҳилол»);
Ярим ҳимоячилар: Али Карими («Ал-Дуҳайл»), Карим Будиаф («Ал-Дуҳайл»), Андре Карилло («Ал-Ҳилол»), Маҳди Тораби («Персиполис»);
Ҳужумчилар: Шаҳрияр Могҳанлоу («Персиполис»), Зафар Полвонов (ОКМК).
Изоҳ (0)