Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо лондонликлар бошқарувини тарк этади.

Фото: Goal

Фото: Goal

«Шпорлар» раҳбарият португалиялик мутахассисни истеъфога чиқарган. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайтида маълум қилинди. Моуриньо билан биргаликда унинг штаби аъзолари Жоао Сакраменто, Нуну Сантос, Карлос Лалин ва Жованни Серра ҳам ўз вазифасидан озод этилган.

Хабарларга кўра, Моуриньонинг истеъфоси «Тоттенҳэм»га 30 миллион фунтга тушади.

«Тоттенҳэм» Премьер Лига сўнгги 6 ўйинида фақат битта ғалаба қайд этган (2 дуранг, 3 мағлубият). Жамоа 32-турдан кейин 50 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Бундан ташқари лондонликлар Европа Лигасида «Динамо Загреб» тўсиғидан ўта олмай, 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашди.

Моуриньо «Тоттенҳэм»га 2019 йилнинг ноябрида келганди. У жамоада Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллаганди. 2019/20 йилги мавсумни жамоа 6-ўринда якунлади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар