«Реал» клуби президенти ва Европа Суперлигаси раҳбари Флорентино Перес янги мусобақанинг ташкил этилиши ҳақида фикр юритди.
Биз ҳар бир босқичда футболга ёрдам берамиз ва уни дунёда муносиб ўринга олиб чиқамиз.Аввалроқ Европанинг 12 клуби бошчилигида Европа Суперлигаси ташкил этилгани маълум қилинганди. Мусобақа Европа 20 та кучли клублари ўртасида бўлиб ўтади. Мавсум августдан бошланади ва ўйинлар ҳафта ўртасида ўтказилади.Футбол — мухлислар жамланмаси 4 миллиард кишидан ошадиган ягона спорт тури. Бу мухлислар эҳтиёжини қондириш — бизнинг, катта клубларнинг масъулияти.
Флорентино Перес, Европа Суперлигаси президенти
Янги мусобақага Перес президентлик қилади, Андреа Анелли («Ювентус») ва Жоэл Глейзер («Манчестер Юнайтед») эса вице-президент этиб тайинланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)