Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий ҳафта хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиши ҳамда мазкур соҳани тўлиқ ишга солиш мақсадида янги имкониятлар, қулайликлар белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 19 апрель, душанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Асадовнинг таъкидлашича, ҳафта давомида давлат раҳбари бир қатор янги хорижий элчилар, хусусан, Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия, Европа Иттифоқи ва Россия Федерацияси элчилари — Муҳаммад Жаҳонгир Аълам, Васлав Йилек, Амира Фахми, Демия Зуҳайр Хаддад, Олган Бекар, Шарлотта Адриан ва Олег Малгиновдан ишонч ёрлиқларини қабул қилади.
«Бўлажак маросим янги элчиларнинг юртимиздаги фаолиятини расман бошлаб беради. Шунингдек, шу ҳафта Президент иштирокида ойнинг охиригача ташкил этиладиган бир қатор икки томонлама ва йирик халқаро тадбирларга тайёргарлик кўрилади», — деди Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)