Италия А Сериясининг бир нечта клублари Европа Суперлигаси таъсисчилари қаторида қайд этилган «Ювентус», «Милан» ва «Интер»ни лигадан четлатишни сўраб мурожаат қилди.
18 апрель куни А Серия клублари вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтган. Унда «Аталанта», «Верона» ва «Кальяри» клублари ушбу таклифни илгари сурган, дея хабар қилмоқда Goal.
Янги мусобақага аъзо А Серия клублари Суперлига бошланмагунга қадар Италия чемпионатини тарк этмоқчи эмас.
Қайд этиш жоиз, «Ювентус», «Милан» ва «Интер» клублари ками 72 та скудеттога эга чиққан.
18 апрель куни Европанинг 12 та клуби янги мусобақага асос солгани маълум қилинди. Таъсисчилар орасида «Ювентус», «Милан» ҳамда «Интер» клублари ҳам бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)