УЕФА президенти Александер Чеферин футболчилар Европа Суперлигасида иштирок этадиган бўлса, Жаҳон Чемпионатлари ва Евро мусобақаларида иштирок эта олмаслигини маълум қилди.
Мазвуга доир: Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда? (тафсилотлар)
Суперлигада ўйнайдиган футболчиларга Жаҳон ва Европа чемпионатларида қатнашиш тақиқланади. Уларга ўз терма жамоалари сафида ҳаракат қилишга рухсат этилмайди.Европанинг 12 та клуби 18 апрель куни Европа Суперлигаси ташкил этилганини маълум қилди. Аввалроқ таъсисчилар УЕФА ва ФИФАни санкциялар қўллашга шошилмаслик, акс ҳолда иш судгача ошиши ҳақида огоҳлантирганди.Уларга қандай чора кўрилади? Биз юристлар жамоаси билан вазиятни баҳолаймиз. Ҳозирча гапиришга эрта. Бир қарорга келгандан кейин хабар қиламиз.
Улар ўз қарорини тунда эълон қилган вақтда, эрталабга бирор гап айтиш қийин. Биз имкони бор барча санкцияларни кўриб чиқамиз. Янги мусобақа иштирокчи клублари ва футболчиларини бизнинг чемпионатларда ҳаракат қилишига йўл қўймасликка уринамиз. Улар санкциялар сабаб айнан қачон майдонга чиқа олмаслигини биламан.
Қўйнимизда илон сақлаб юрганимизни англамаган эканмиз. Энди биламиз. Биз яқин орада қонун бўйича чора кўришни бошлаймиз.
Александер Чеферин, УЕФА президенти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)