Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Фаробий кўчасида Nexia 10-синф ўқувчи қизни уриб кетди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида хабар қилинди.

Нурафшон кўчасидан Чорсу бозори томон тезлик билан йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 15 ёшли қизни уриб кетган.

Оқибатда ўқувчи қиз шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.

Бундан аввал Сурхондарёда Cobalt ва Spark тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани, Жиззахда юк машинаси ва 2 автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатда 1 киши вафот этгани ҳамда Яккасаройда Lacetti, Damas ҳамда Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times