Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда мактаб директори ўринбосарининг ўғлига икки баҳо қўйган инглиз тили ўқитувчиси калтакланганди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Фото: Nasafnews

Фото: Nasafnews

Қайд этилишича, 2021 йил 6 апрель куни Чироқчи туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни тумандаги 134-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Шохнур Оққўзиев ўзининг фанидан шу мактаб ўқувчиси М.О.га икки баҳо қўйгани сабабли, мактаб ўқувчиси М.О. ушбу ҳолатни акаси Х.Б.га айтган. Х.Б. шу куни соат 12:00 ларда иккита таниши билан мактабга келиб, инглиз тили фани ўқитувчиси Шохнур Оққўзиевнинг ҳаракатидан норози бўлиб, мактаб ҳудудида унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан белгиланган тартибда қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Наманганда замонавий клиника қуриш учун қишлоқ врачлик пункти биносини бўшатишни сўраган шахслар икки бемор томонидан калтаклангани, Сурхондарёда болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилгани ҳамда Тошкентда маст эркак шифокор аёлни калтаклаб, жиддий жароҳат етказгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда