Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда кенгаш матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, йиғилишда бир нафар судья (жиноят ишлари бўйича туман суд раиси) судьялик қасамёдини бузгани туфайли вазифасидан озод этилди. Шунингдек, 29 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 25 нафарини интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди, тўрт нафарига нисбатан рад этилди.

Судьялар олий кенгаши қарорига асосан:

  • Аброрбек Азимович Каримов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
  • Баҳодиржон Бахтиёрович Эргашев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига;
  • Камолиддин Равшанович Муродов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси лавозимига;
  • Қобилжон Ғуломжон ўғли Абдуллаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Бундан аввал Тошкент шаҳар маъмурий суди собиқ судьяси ва суд ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича баёнот берилгани, Олий суд судьяси судьяларнинг маоши қанчалигига изоҳ бергани ҳамда Андижонда суд раиси судьялик одоб-ахлоқини бузгани учун ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар