• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғоналик тадбиркор «дом»лар орасидаги спорт майдони ўрнида кўп қаватли уй қурмоқда. Бундан норози аҳоли вилоят ҳокимидан ёрдам кутмоқда

    Фарғоналик тадбиркор Марғилон шаҳрининг «Чилонзор» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар орасида «дом» қурмоқда. Бу ерда яшовчи фуқаролар эса уйлари олдида кўп қаватли «дом» эмас, маҳалла аҳли ҳордиқ чиқарадиган жой, болалар ва спорт майдончалари қурилишини истамоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли ва мутасаддилар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла фаоллари кўп қаватли уйлар оралиғида бўш турган ерлар, болалар ва спорт майдончалари сотиб юборилаётгани, қурилиш қилиниши мўлжалланган ҳудуддаги дарахтлар кесиб ташланаётгани, бундан эса мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли норози бўлаётганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Айни вақтда «Чилонзор» МФЙ, Тинчлик кўчасида «Марғилон универсал 2020» масъулияти чекланган жамияти томонидан беш қаватли турар жой биноси қурилиши бошланган.

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла аҳлининг айтишича, қурилиш бошланган ерда дастлаб стадион, спорт майдончалари ва сузиш ҳавзаси бўлган. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли, ёшлар ва болалар бўш вақтини шу ерда ўтказган, сайр қилган ва спорт билан шуғулланган. Кейинчалик бу жойлар тадбиркор томонидан хусусийлаштирилиб, сунъий қопламали футбол майдони ташкил этилган.

    Иброҳим Тошматов.

    Иброҳим Тошматов.
    Фото: «Дарё»

    «Мана шу қурилиш бўлаётган жойнинг ўзида олтита ‘дом’ бор. Аслида бу жойлар кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли дам олиши учун ажратилган. Дарахтлар экилган, ўйин майдончалари қилинган. Ёши катталар сайрга чиқиб, қўни-қўшнилар билан гаплашиб ўтирган. Болалар бехавотир ўйнаган. Дастлаб бу ерда аҳоли учун бепул стадион бўлган. Маҳаллалар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилган. Кейин бу жойлар бир тадбиркорга ўтиб кетди. У стадионни бузиб, ўрнида мини футбол майдони қурди. Бу ерга кириш пуллик бўлди. Маҳалладаги ёш болаларни ҳам киритмай қўйишди. Ҳамма томонини ‘сетка’ билан ўраб олишди. Кейин бирданига бу қурилиш бошланди. Шунча уйларнинг орасида яна ‘дом’ қуриларкан. Маҳалланинг, одамларнинг розилигини олмасдан қуриб ташлайверадими? Стадионни бузиб, уй қуришга ким рухсат берган ўзи? Худога шукур, ёшим саксонга бориб қолди. Бизга ҳеч нарса керак эмас. Лекин маҳаллада ёшлар бор, болалар бор, чиқиб футбол ўйнаши, спорт билан шуғулланаши керак. Эртага ‘дом’лар орасида умуман бўш жой қолмаса, булар қаерга боради? Битта маҳаллада болалар учун битта спорт майдони бўлиши керак-ку», — дейди «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини Сапилтўда кўчасида яшовчи Иброҳим Тошматов.

    Адҳам Абдураҳимов.

    Адҳам Абдураҳимов.
    Фото: «Дарё»

    «Саккиз йилдан бери ширкатга раислик қиламан. Ширкатимиз таркибида тўққизта кўп қаватли уй бор. Илгари бу ерлар жуда обод эди. Чиройли ва намунали жой қилиб қўйгандик. Шаҳарга ким келса, шу ерга олиб келиб кўрсатишарди. Энди мана шундай хароб ва файзсиз жойга айланиб қолди. Бу ҳолатга ҳеч ким эътибор бермайди. Юк машиналари ўтавериб йўлларимиз бузилиб кетди. Қурилиш бошланганидан бери шу аҳвол. Чиқиндиларини олишмайди. Тўрт тарафимиз девор билан ўраб қўйилганга ўхшайди. Ҳаво айланмайди, шабада юрмайди. Ҳамма жой чанг-тўзон. Ҳатто уйда ҳам ўтириб бўлмай қолди. Тинчлик йўқ, шовқин ва чанг уйгача киради. Кўп дарахтлар кесилиб кетди. Машина қўйгани жой йўқ. Қишда-ку, ҳамма уйда ўтирди. Ёзнинг иссиғида нима қиламиз? Ёши катталар сайр қиладиган, гаплашиб ўтирадиган жой борми? Ёшлар бўш вақтини қандай ўтказишни, қаерга боришни билмайди. Болалар ўйнайдиган ҳеч нарса қолмади. Илгари кўпчилик стадионда, спорт майдончасида вақт ўтказган. Мусобақалар ташкил қилганмиз. Кейин битта тадбиркорга беришди. Бир соатини 5 минг сўм қилиб қўйди. Стадионга ким киради бунча пул тўлаб? Кўп қаватли уйда яшасам, тўрт нафар боламга бир соатга 20 минг сўм пул топиб бера олмайман-ку. Бизга ҳамма учун бепул бўлган стадион ва спорт майдончаларини тиклаб беришсин. Бошқа нарса керак эмас. Биз норози эканлигимизни айтдик, ‘дом’ қурилишига қаршилик кўрсатдик. Лекин фойдаси бўлмади. Биздан, ширкатдан, маҳалладан рухсат ҳам сўрашмади. Нариги томондаги қурилишга ҳам ҳеч ким рухсат бермаган эди. Атрофдаги уйларда яшовчи аҳоли норозилигини билдирганди. Шунда ҳам қурилишни тўхтатишмади. Бу тарафдаги майдончани ҳам сотиб юборишди. У ерда ҳам янги ‘дом’ қурилар экан. Хуллас, маҳаллада сотилмаган бўш жой қолмади», — дейди уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Адҳам Абдураҳимов.

    Зуҳра Мажидова.

    Зуҳра Мажидова.
    Фото: «Дарё»

    «Шу нотинчликдан зерикдик. Бошқа жойга кўчиб кетгимиз келиб, зўрға яшаяпмиз. Бир йилдан бери қурилиш техникаларининг шовқинидан асабларимиз чарчади. Ҳамма касалманд бўлиб қолди. Ақлли одам бунақа жойга уй қурмайди. Тошкентгача ёздик, натижа бўлмади. Бизни ҳеч ким эшитмади. Тўғриси, ҳокимиятга ҳам ишончимиз қолмади. Бизга тинчлик керак. Биз ҳам давлат ишидаги одаммиз. Ишдан келгач, хотиржам дам олишни истаймиз. Олдин бу жойлар спорт майдончаси бўлган. Болаларимиз чиқиб, тинчгина ўйнашган. Кейин бу ерни мини футбол майдони қилиб қўйишди. Мини стадион сотилиб, энди ‘дом’ қурилиши бошланди. Биз-ку оддий халқмиз, балки ақлимиз етмас. Лекин мутахассисларга ҳам мурожаат қилдик. Архитекторлар билан ҳам гаплашиб кўрдик. Кўп қаватли уйлар орасида бекорга бўш жой ташлаб кетилмайди. Болалар ва спорт майдончалари, яшил ҳудудлар бўлиши керак. Қолаверса, зилзила, сув тошқини, ёнғин каби фавқулодда вазиятларда махсус техникаларнинг ҳаракатланиши бор. Шу нарсаларни тушунтириш учун ҳокимиятдан ҳам одам чақирдик. Фойдаси бўлмади. Бу ерда газ, сув, электр бор, шунинг учун янги уйлар қурилаверади, дейишди. Халқни фикри ўрганилмади. Олдимиздаги қурилишни тўхтата олмадик. Энди орқа томонда ҳам қурилиш бошланди. Вилоятимиз ҳокими Хайрулла Бозоровнинг ‘дом’лар орасидаги барча қурилишлар тўхтатилади, деганини эшитиб хурсанд бўлдик. Балки, бизнинг мурожаатимизни ҳам эшитадиган одам топилар», — деди «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини 168-уйда яшовчи Зуҳра Мажидова.

    Абдуфатто Мирзаев.

    Абдуфатто Мирзаев.
    Фото: «Дарё»

    «Шу маҳалланинг раисиман. Аҳоли томонидан қурилиш масаласи кўп марта кўтарилган. Ҳокимиятдан ҳам келиб, ўрганиб кетишди. Аслида бу ер қарийб 50 йилдан бери халқнинг стадиони бўлган. Кейинчалик ўзлаштирилиб, мини стадион қурилди. Мини стадион ўзини оқламади. Ташландиқ жой бўлиб қолиб кетди. Ҳозирга келиб бу ерда ‘дом’ қурилиши бошланди. Қурилиш масаласида ҳеч ким биз билан маслаҳат қилмади. Келишди, бу ер хусусий мулк, сотилди дейишди ва қурилишни бошлаб юборишди. Аҳоли норозилик билдирди. У ёққа боришди, бу ёққа боришди, лекин натижа бўлмади. Негадир, 15-20 кундан бери қурилишни тўхтатиб қўйишди. Сабабини билмаймиз», — деди «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуфатто Мирзаев.

    Фото: «Дарё»

    «Мана шу бизнинг майдончамиз эди. Ҳамма жой саранжом-саришта, обод жой эди. Ҳозирги аҳволини қаранг. Ҳамма жой вайрона бўлиб ётибди. Болалар ўйнаши учун шароит йўқ. Катталар дам олишига ҳам ҳеч қандай шароит йўқ. Бир қарич бўш ерга ҳам ‘дом’ қуриб ташлашяпти. Кўп қаватли уйда яшаш осон эмас. Айниқса, ёзда. Иссиқдан жон сақлаш учун салқинроқ жой излаб қолади одам. Шунақа пайтда қаерга борасиз? Қўни-қўшнилар билан қаерда гаплашиб ўтирасиз? Болалар ёзи билан уйда бўлишади. Улар қаерга боришади, нимани ўйнашади? Олиб келишган ўйингоҳи уч кундан ортиқ турмади. Қайтариб олиб кетишди», — деди «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини 169-уйда яшовчи Дилфуза Маъруфова.

    Фото: «Дарё»

    «Болаларимиз ўйнайдиган жой йўқ. Ёнғин йўли йўқ. Тез ёрдам машиналари киришга қийналяпти. Мана шу ‘дом’ ҳам янги қурилган. Уни қуришдан аввал катта-катта ваъда беришди. Болалар учун ўйингоҳ қурамиз, атрофини гулзор қилиб берамиз, деб. Мана энди ҳечвақо йўқ. Чунки ишлари битди, ‘дом’ни қуриб бўлишди. Ҳеч бўлмаса, атрофига ўриндиқлар қўйиб беринглар, одамлар дам олиб ўтиришсин, дедик. Бу гапимизни ҳам ҳеч ким эшитмади. Болалар майдончасига аттракцион олиб келишди. Кейин уч кунда қайтариб олиб кетишди. Тўғриси, хўжа кўрсинга қўйишган экан. Бошида қурилишга роса қаршилик кўрсатдик. Неччи марта мурожаат қилдик. Бари бефойда бўлиб чиқди. Ўтган йили ҳам ёзи билан қурилиш тўхтамади. Бу йил ҳам шу аҳвол», — дейди «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини 173-уйда яшовчи Маъмура Илёсова.

    Фото: «Дарё»

    «Яна бир муаммо бор — ариқда сув йўқ. Ҳовлиларни обод қилиб, гул ва дарахт кўчатлари экяпмиз. Лекин сув йўқлигидан қуриб қоляпти ҳаммаси. Илгари мана шу ариқда сув бўлган. Бу ариқ 153-уйнинг олдигача борарди. Икки йил олдин мана шу кўчани қайта таъмирлашди. Шундан бери сув келмайди. Ариқнинг бошини очиб, 60 метр жойни ковлаб, труба ёки лоток қўйиш керак. Шу билан муаммо ҳал бўлади. Ҳокимиятга неччи марта мурожаат қилдик. Хат билан ҳам чиқдик. Сектор раҳбари билан бирор марта кўришмадик, гаплашмадик. «Чилонзор» маҳалласидан раҳбарлар хоҳласа хабар олади, хоҳламаса йўқ. Ўтган йили оқсоқоллар билан уч марта ҳокимнинг қабулига бордик. Икки марта мана шу қурилиш бўлаётган жойда учрашдик ҳоким билан юзма-юз. Ҳар сафар ҳал қилиб бераман, дейишади. Нечта одамга топшириқ берган бўлса, ҳаммасининг телефон рақамини сақлаб қўйганман. Лекин ҳеч кимдан натижа йўқ», — дейди «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини 171-уйда яшовчи Эркин Исоқов.

    Эркин Исоқов.

    Эркин Исоқов.
    Фото: «Дарё»

    Суриштирув давомида аҳоли вакиллари қурилиш ишлари тегишли тартибда рухсатнома олинмасдан бошлаб юборилганини маълум қилишди. Ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ҳокимлиги масъуллари қуйидагича муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Бу жой тадбиркорнинг хусусий мулки. Олди-сотди шартномасига асосан сотиб олинган, кадастр ҳужжатлари мавжуд. Тўғриси, тадбиркорнинг йўлини тўсишга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш бўйича шаҳар ҳокимининг розилиги олиниб, у ерда кўп қаватли уй қурилиши режа қилинган. Бизга тақдим қилинган маълумот бўйича тадбиркор томонидан иккита беш қаватли уй қурилиши кўрсатилган. Биз битта ‘дом’ қурилишига рухсат берганмиз. Ҳозир икки йўлакли беш қаватли уй қурилиши бошланган. Қурилиш жараёнида ҳеч қандай муаммо келиб чиққани йўқ эди.

    Беҳзод Маҳмудов.

    Беҳзод Маҳмудов.
    Фото: «Дарё»

    Шаҳарсозлик талаблари бўйича ҳамма томонини ўйлаб лойиҳа қилинган. Комиссия лойиҳани ўрганиб чиқиб, тасдиқлаганидан сўнг қурилиш бошланган. Ишчи лойиҳа, ҳаражатлар сметаси, экспертиза хулосаси, қурилишга оид рухсатнома олинган. Қурилиш назорати инспекциянинг рўйхатига қўйилган. Электрон тарзда хабарнома жўнатилган.

    Фото: «Дарё»

    Ҳар битта қурилишда ўзига яраша муаммо бор. Ҳозир ҳамма талаб қўйишни ўрганиб олган. Бу ерда асосий муаммо қурилиш тўхтаб қолгани бўлди. Тадбиркорнинг молиявий муаммолари туфайли қурилиш вақтинча тўхтатилгани учун мана энди шикоят тушяпти. Лекин қурилиш кетаётган вақтда бизга аҳолидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган. Бу ариза бўйича ҳам бизнинг мутахассисларимиз бориб жойида ўрганишган. Ҳамма томондан ҳужжатлари тўғри.

    Кўп қаватли уй қуришни режа қилаётганда, биринчи навбатда, болалар майдончаси, вақтинча автомобиллар тўхташ жойи ҳисобга олинади. Тадбиркор албатта болалар майдончаси қуриб беради. Бу нарсалар йўқолиб кетмайди», — дейди Марғилон шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бош мутахассиси Беҳзод Маҳмудов.

    Фото: «Дарё»

    Фарғона вилояти ва Марғилон шаҳар ҳокимликларидан «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги қурилишлар юзасидан изоҳ кутиб қоламиз.

    05.04.2021, 09:22   Изоҳ (0)   32770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алифбо ислоҳоти қачон тугайди? Таклиф этилаётган янги ўзбек алифбоси борасида қарама-қарши фикрлар

    05.04.2021, 09:05

    «Дорисида ‘ўйин’, овқатида ‘ўйин’ — ҳаммасида ‘ўйин’ ». Зоир Мирзаев Қашқадарёда бирорта касалхона аутсорсингга ўтмаётганини танқид қилди

    05.04.2021, 08:31

    Ўзбекистонда қамоқхона ходимлари бодикамера билан таъминланади

    05.04.2021, 08:15

    «У болаларнинг сирдоши, чин дўсти эди». Адабиётшунос Умарали Норматов — дўсти Худойберди Тўхтабоев ҳақида

    05.04.2021, 08:08

    Экинлар ва тупроқ учун нима хавфли?

    05.04.2021, 08:01

    Ўзбекистондаги 13 та туман инновацион ҳудудга айлантирилади

    05.04.2021, 07:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.