Футбол бўйича Италия А Сериясининг 29-турида «Интер» 3 апрель, шанба куни «Болонья» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Ромелу Лукаку миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Мазкур ғалабадан кейин «Интер» очколарини 68 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади. Антонио Конте шогирдлари эълон таъқибчи «Милан»ни 6 очко ортда қолдирмоқда.
А Серия
29-тур баҳси
3 апрель, шанба
«Болонья» — «Интер» 0:1
Гол: 0:1 – 31 Лукаку.«Болонья»: Раваля, Сумаоро, Томиясу (де Сильвестри, 34), Дейкс (Жувара, 80), Ларангейра, Домингес (Сванберг, 69), Схаутен, Ольсен (Орсолини, 80), Сориано, Сансоне (Винято, 69), Барроу.
«Интер»: Ҳанданович, Янг (Дармиан, 71), Шкриньяр, Раноккия, Ҳакими, Барелла (Весино, 90), Брозович, Эриксен (Гальярдини, 61), Бастони, Лукаку, Мартинес (Санчес, 71).
Огоҳлантиришлар: Сумаоро (31), Раноккия (53), де Сильвестри (61), Винято (82), Жувара (85), Брозович (86), Бастони (86), Гальярдини (88).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!