Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида «Локомотив» 3 апрель, шанба куни ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди.

Фото: «Локомотив» / «Дарё»

Фото: «Локомотив» / «Дарё»

36-дақиқада Жамшид Ҳасанов Ойбек Қиличевнинг узатмасидан кейин меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 57-дақиқага келиб эса Диёржон Туропов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳолда мувозанатни тиклади. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

4-турдан сўнг «Қизилқум» 6 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Локомотив» 2 очко билан 13-ўринни банд этган.

Суперлига

4-тур баҳси

3 апрель, шанба

«Қизилқум» — «Локомотив» 1:1

Голлар: 0:1 — 36 Ҳасанов, 1:1 — 57 Туропов.

«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Исломжон Қобилов, 8.Жавоҳир Сиддиқов (18.Иброҳим Ғанихонов, 46), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Омонов (27.Ислом Рашидхонов, 46), 17.Санжар Қодирқулов (5.Кахи Махарадзе, 55), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов, 94.Хуршидбек Мухторов.

«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Бойдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (4.Миржалол Қосимов, 83), 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Вацадзе, 17.Салим Мустафоев, 19.Жамшид Ҳасанов (62.Жаҳонгир Эргашев, 90+2), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев (14.Файзулло Қамбаров, 68), 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.

Огоҳлантиришлар: Мате Вацадзе 43, Эркин Бойдуллаев 58, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 68, Диёржон Туропов 77, Олег Толмасов 83.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар