Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) Суперлиганинг март ойидаги энг яхшиларини номини эълон қилди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

«Пахтакор» бош мураббийи Питер Ҳюистра март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Нидерландиялик мутахассис қўл остидаги жамоа март ойидаги учта ўйинда учта ғалаба қайд этди.

Ушбу соврин учун шунингдек, қуйидаги мураббийлар кураш олиб борганди:
  • Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна») — 3 та ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг;
  • Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912») — 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг;
  • Ҳамиджон Актамов («Қизилқум») — 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг;
  • Виктор Жалилов («Навбаҳор») — 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

«Пахтакор» ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев эса ойнинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилган. Қанот ҳимоячиси март ойидаги уч ўйинда иккита гол муаллифига айланганди.

Мазкур соврин учун қуйидаги футболчилар ҳам кураш олиб борганди:

  • Сардор Рашидов («Пахтакор») — 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист;
  • Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») — 3 ўйин, 2 гол;
  • Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») — 3 ўйин, 2 гол;
  • Ширинбой Абдуллаэв («Сўғдиёна») — 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин;
  • Элвин Forteс (ОКМК) — 3 ўйин, 2 гол;
  • Игнатий Нестеров («Қизилқум») — 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин;
  • Ойбек Бозоров («Насаф») — 3 ўйин;
  • Азиз Турғунбоев («Пахтакор») — 3 ўйин, 1 гол, 1 ассист.
«Андижон» футболчиси Дониёр Исмоиловнинг «Сурхон» дарвозасига киритган тўпи ойнинг энг чиройли голи номига лойиқ кўрилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар