Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва таровиҳ намозларида фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, масжидларда таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида 10 апрель, шанба куни «Озодалик куни» ўтказилади.

«Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади», — дейилади идора матбуот хизмати эълон қилган хабарда.

Шунингдек, масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига ҳам эътибор қаратилиши, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилишини таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистонда масжидлар сони 2084 тадан ошгани ҳақида хабар берилган эди. Март ойида Тошкентда «Сирож солиҳ» жоме масжиди очилди, Ургутда Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид очилиб, у Самарқанд вилоятидаги энг катта масжидга айланди, Наманганнинг «Афсоналар водийси» боғида эса янги масжид иш бошлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар